«Электросеть» раҳбари аёл ходими билан ишга келмагани сабаб тортишиб қолган. Ўртага аёлнинг эри тушган ва ишхонага шериклари билан бориб, раҳбарни калтаклаган.
Маълум бўлишича, 7 август куни корхонанинг кадрлар бўлими бошлиғи У.М. корхона ҳисобчиси Н.Х.га қўнғироқ қилиб, ишга келмаганлиги юзасидан суҳбатлашиш жараёнида унинг турмуш ўртоғи Х.Н. билан ўзаро жанжаллашиб кетган. Х.Н турмуш ўртоғи ҳамда 2 нафар танишлари билан корхонага келиб, У.М.ни қўллари билан уриб, унга тан жароҳати етказган. Шунингдек, унинг бошқарувидаги автомашина ойнасини синдириб ташлаган.
Суд-тиббий экспертизасининг хулосасида У.М. да ёпиқ калла мия жароҳати, бош мия чайқалиши, ўнг пешона соҳасида лат яра, ўнг кўз қовоқларида қонталаш, пастки лаб ўнг томонида лат яра, чап қулоқ супраси орқа юзасида қонталаш, пастки жағ ўнг ияк соҳасида қонталашлар аниқланиб, ушбу тан жароҳатлари соғлиқни 6 кундан кўп аммо 21 кундан кам бўлган муддатга бузилишига олиб келувчи енгил шикастлар тоифасига киришлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.Н.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.