Косон тумандаги 20-сонли мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларини таъмирлаш ишларига жалб қилгани аниқланди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан ўрганилган.
Аниқланишича, Косон тумани 20-умумий ўрта таълим мактаби директори томонидан ўқитувчи ва ишчи ходимлар таъмирлаш ишларига жалб қилинган.
Шу сабабли, ташкилот раҳбарига нисбатан МЖтКнинг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 баравари, яъни 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.