Марҳум ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган.
Маълум бўлишича, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи К.Х. Matiz русумли транспорт воситасида «Олмалиқ-Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Натижада, ўзи билан бир йўналишда кетаётган Ж.С. бошқарувидаги «Sinoturk» русумли юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида Matiz русумли автомашина ҳайдовчиси К.Х. олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.