Янги тартиб 2025 йилдан кучга киради. Ҳозирда бу йиғим товар божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида.
Шунга кўра:
— 2024 йил 1 январдан алоҳида давлатлардан олиб кириладиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини мажбурий баҳолашдан озод этиш тартиби бекор қилинади;
— 2024 йил 1 январдан импорт товарларни давлат тилида маркировка қилиш тартибига ўзгартириш киритилади;
— 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.
Шунингдек, қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқилади:
— 2023 йил 1 октябргача товарларни импорт қилиш учун лицензия бериш жараёнини автоматлаштириш (рақамлаштириш) бўйича;
— 2024 йил 1 январгача транспорт харажатларини компенсация қилиш учун субсидия бериш тизимини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мослаштириш бўйича;
— 2023 йил 1 ноябргача товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини Жаҳон савдо ташкилоти талабларига мувофиқ бирхиллаштириш бўйича.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.