Ўзбекистон ишбилармонлари ва жамоат ташкилотларининг кўмаги туфайли украиналик болалар Ўзбекистонга келишга муваффақ бўлди.
Тошкентга саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида келган украиналик болалар миллий либосларда ўзбек мусиқаси жўрлигида кутиб олинди.
«Яқин 12 кун ичида улар «Анор» тоғ лагерида бўлишади. Украина элчихонасининг болаларнинг психологик мувозанатини тиклашга ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатига жавоб берган ўзбекистонлик бизнес ва жамоат ташкилотлари вакилларига катта раҳмат», — деди Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.