Қайд этилишича, бу орқали аэропорт уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди.
Давлат раҳбари ўтган ойда унинг қурилишини бориб кўрган эди. Унда берилган топшириқлар асосида мажмуа бош режаси самарадорлик жиҳатидан такомиллаштирилди. Хусусан, аэропорт ҳудуди 130 гектарга қисқартирилади. Бунинг эвазига уни сақлаб туриш харажатлари ҳам камаяди.
Ҳозирда 4 километр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги қуриб бўлинган. Бу ерда 2 та – юқори мартабали меҳмонлар учун ҳамда бизнес-авиация терминали бўлади. 25 та самолёт учун тураргоҳ, ангарлар, маъмурият ва хизмат кўрсатиш бинолари барпо этилади. Аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитларида ҳам учиш-қўнишни таъминловчи ICAO III-А тоифасидаги замонавий радиотехника ва метеорология ускуналари билан жиҳозланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.