Сирдарё вилоятининг маркази Гулистон шаҳри чинакам чўлқувар қўли гул инсонлар шаҳри. Бу галги халқаро бахшичилик фестивали шаҳар аҳолиси ва байрамга ташриф буюрган меҳмонларнинг кайфиятини яна ҳам кўтариб юборди. Уни байрам тантаналарида қатнашаётган ҳар бир иштирокчининг фикр, мулоҳазаси ва кайфиятида яна ҳам англайсиз.
Суҳбатдошим Гулмира Палуанова, ”Қорқалпоғистон маданияти” газетаси бош муҳаррири. “Гулистон шаҳридаги халқаро фестиваль бизга катта таъсурот уйғотди. Дастлаб “Янги Сирдарё” газетаси таҳририятида меҳмон бўлдик. Анжуманда Қорақалпоғистонлик халқ бахшиси, жиров Ғайратдин Ўтемуротов,”Ниҳол” мукофоти совриндори жиров Саломат Аяпова,”Янги Ўзбекистон юлдузлари” миллий мукофоти совриндорлари Улдавлат Сарибоева иштирок этмоқда. Иштирокчиларнинг биз Қорақалпоғистонлик бахши жировлар ижодига ҳурмат билан қарагани бизни қувонтираяпти.”
Гулистон шаҳрининг Навоий шоҳкўчасида эса миллий таомлар намойиши бўлиб ўтаяпти. Бу ерда 14 ҳудуддан келган ошпазлар турли таомларни шаҳар аҳолисига улашмоқда. Байрам қатнашчилари орасида пойтахтлик ва турли вилоятлардан ташриф буюрган юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларни кўрасиз.
Эргаш Жуманбулбул ўғлининг эвараси
Яна бир суҳбатдошимиз Алишер Нур, улуғ Нурота фарзанди.У буюк бахши Эргаш Жуманбулбул ўғлининг эвара фарзанди. Бир неча китоблар муаллифи. “Йигитнинг кўкайи кенг бўлсин“ деб номланадиган машҳур қўшиғини жамоатчилик яхши билади. ”Бахшилар танловининг айнан Сирдарё вилоятида ўтиши бизларни беҳад қувонтирди,- дейди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Алишер Нур. Президентимизнинг анжуман қатнашчиларига байрам табригида бахшичилик анъаналарининг нақадар боқийлигини тилга олганлиги, Сирдарёликларга ҳурмат эҳтиром кўрсатганлиги бизни яна ҳам илҳомлантирди.”
“Новости Узбекистана “ сайти учугн Гулистон шаҳридан Ўлжабой Қаршиев махсус тайёрлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.