Андижон вилояти ҳокими Марказий банк ходимларига эрталаб бадантарбия қилишни буюрди — фото
Ходимлар орасида ҳар куни эрталабки соғломлаштириш машғулотлари ўтказилади.
Марказий банк Андижон вилоят бош бошқармасида ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида эрталабки соғломлаштириш машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати
хабар берди.
Қайд этилишича, бу вилоят ҳокимининг топшириғи асосида ўтказилган. Шунингдек, ушбу машғулотни ҳар куни ўтказиш режалаштирилган.