ОТМларга грант ва контракт асосида ўртача ўтиш балли маълум қилинди

ОТМларга грант ва контракт асосида ўртача ўтиш балли маълум қилинди

Билимни баҳолаш агентли кириш тест синовларининг якуни бўйича маълумотларни эълон қилди.

Билимни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. Шундан:

— 42 655 нафари — давлат гранти;

— 150 766 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:

— Кундузги таълим шакли — 129 927 нафар;

— Сиртқи таълим шакли — 49 852 нафар;

— Кечки таълим шакли — 10 752 нафар;

— Масофавий таълим шакли — 2 890 нафар.

Танлов натижаларига кўра:

— Давлат гранти асосида ўртача балл — 119,3 баллни;

— Тўлов-контракт асосида ўртача балл — 93,3 баллни ташкил этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.