Эрта ва индинга Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши кутилмоқда

Эрта ва индинга Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел келиши кутилмоқда

Ўзгидромет қатор вилоятларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўзгидромет раҳбари Ҳабибуллахўжа Шерзодхўжанинг хабар беришича, 30-31 авгус кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд. Қуйидаги ҳудудларда яшовчилар сел хавфидан огоҳлантирилмоқда:

— Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

— Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;

— Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

— Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;

— Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

— Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

— Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

— Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

— Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонобод шаҳри.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.