Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир қилди

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир қилди

24 ёшли ўзбекистонлик йигит чарчаган ҳолда юк машина бошқарган ва енгил машина билан тўқнашган.

26 август куни соат 14:00ларда MAN-TGX русумли юк машинасини бошқараётган 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси 51 ёшли Россия фуқароси бошқарувидаги Lada Largus русумли автомашина билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ хабар берди.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўлим билан боғлиқ ЙТҲ содир қилди
Қайд этилишича, ЙТҲ Россия чегараси яқинидаги Қизилўрда вилояти Самара-Чимкент автомобиль йўлида содир бўлган.

Натижада, Lada ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган, унинг вояга етмаган йўловчиси турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг 345-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, MAN-TGX ҳайдовчиси транспорт воситасини чарчаган ҳолда бошқарган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.