Кеча кечаси Тошкент аэропортида электр таъминоти узилиб қолди — видео

Кеча кечаси Тошкент аэропортида электр таъминоти узилиб қолди — видео

Uzbekistan Airports ҳолатга изоҳ бериб, бу рейслар кечиктирилишига сабаб бўлмаганини маълум қилди.

Тошкент халқаро аэропортида кеча, 27 август куни маҳаллий вақт билан соат 22:09 да «Қўйлиқ» шаҳар подстанциясида рўй берган авария туфайли электр таъминотида узилиш юз берди. Uzbekistan Airports ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, бир неча сония ичида захира манбалардан парвозларни таъминловчи объектлар: учиш-қўниш йўлаклари, ҳаво ҳаракатини бошқариш тизимлари, радионавигация ускуналари қуввати тикланди. Шу туфайли пойтахт аэропортида рейслар кечиктирилмади.

Шунингдек, маҳаллий авиақатновлар ва учиб келиш терминаллари зудлик билан захира манбаларига ўтказилди. 15 дақиқа ичида, соат 22:24 да халқаро авиақатновлар терминалининг жўнаб кетиш залида ҳам электр таъминоти тикланди.

Соат 22:40 да «Қўйлиқ» шаҳар подстанциясида юз берган авария бартараф этилиб, пойтахт аэропортида электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.