Президент метрополитеннинг Қўйлиқ-Сергели ер усти участкаси бўйлаб ҳаракатланди

Президент метрополитеннинг Қўйлиқ-Сергели ер усти участкаси бўйлаб ҳаракатланди

Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 70 км дан ошди.

Президент кеча, 29 август куни метрополитеннинг ер усти йўналишида бўлиб, жамоатчилик вакиллари билан Қўйлиқ массивидан Сергели туманигача бўлган янги участка бўйлаб ҳаракатланди.

Президент метрополитеннинг Қўйлиқ-Сергели ер усти участкаси бўйлаб ҳаракатланди
«2017 йилда бу лойиҳани бошлаганимизда ишонмаганлар ҳам бўлган эди. Мана, Худога шукур, ерости ва ерусти метро йўллари боғланиб, ҳалқага айланди. Тўғри, оғир бўлди. Лекин халқимизга хизмат қиладиган, тарихда қоладиган йўл бу. Одамларимиз, фарзандларимиз бунда юриб, давлатдан рози бўлса, ниятимизга етган бўламиз», – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент метрополитеннинг Қўйлиқ-Сергели ер усти участкаси бўйлаб ҳаракатланди
Иккинчи босқич доирасида 12 километр эстакада йўл ва 7 та бекат барпо этилган. Бу оралиқдаги қатнов вақти 15 дақиқани ташкил этади. Бир кунда 40 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади.

Умуман, бугун Тошкент метрополитенининг жами узунлиги 70 километрдан ошди. Шундан 38 километри 1977 йилдан кейин бунёд этилган бўлса, охирги 7 йилда 32 километр метро йўли қурилди.

Президент метрополитеннинг Қўйлиқ-Сергели ер усти участкаси бўйлаб ҳаракатланди
Бекатлар сони 50 тага етди. Метрода юрувчи кунлик йўловчилар сони 750 мингга етиши кутилмоқда.

Президент метрополитеннинг Қўйлиқ-Сергели ер усти участкаси бўйлаб ҳаракатланди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.