Директор аёлга ҳимоя ордери берилди.
Хабар қилинишича, бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилган. Унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.
Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Хозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, ҳолат юзасидан ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.