Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok'ни блоклашга қарор қилди

Қирғизистон Маданият вазирлиги TikTok'ни блоклашга қарор қилди

Вазирлик TikTok'даги айрим видеолар ёшлар руҳиятига салбий таъсир қилиши ва ҳаёти учун хавф туғдиришини маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакат Маданият вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқ контенти мониторинги ўтказилган. Кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ва ўтказилган мониторинг асосида вазирлик Қирғизистон ҳудудида Tik Tok хизматини тарқатиш фаолиятини тўхтатишга қарор қилган.

Таъкидланишича, TikTok фойдаланувчини қисқа клипларнинг виртуал оламига чўмдиради, уларни кўргандан сўнг ўсмирлар маълум видеоларни такрорлашга уринади, уларнинг баъзилари ҳаёти учун хавф туғдиради. Бундан ташқари, болалар руҳияти ҳали ҳам беқарор, у эндигина шаклланмоқда ва бундай контент ёш авлоднинг ҳиссий ҳолатига салбий таъсир қилади.

Қарор Қирғизистон Республикаси қонунчилиги доирасида келгусида амалга ошириш учун мамлакат Рақамли ривожланиш вазирлигига юборилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.