Ўзбекистон президенти, Сенат раиси, бош вазир, маданият вазири ва бошқалар ҳамдардлик мактубини йўллашди.
Кейинги йилларда “Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси вазифасида самарали меҳнат қилиб, хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан алоқаларни мустаҳкамлашда муносиб хизмат қилди.
Моҳир санъаткор ўзбек миллий қўшиқчилигида ўз ижодий мактабини яратиб, кўплаб ёш истеъдод эгаларини тарбиялади.
Шерали Жўраевнинг миллий санъат ва маданиятни ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист”, “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвонлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти, “Фидокорона хизматлари учун” ва “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан мукофотланган эди.
«Бетакрор санъаткор, самимий ва камтарин инсон, ёшларнинг меҳрибон ва талабчан устози Шерали Жўраевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», дейилади ҳамдардлик мактубида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.