Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

Давлат раҳбари қабр пойига гул қўйиб, биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 2 сентябрь куни Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақиллигини эълон қилиб, давлат бошқарувини янгидан қурган, Ўзбекистон тарихининг мураккаб ва оғир даврларида барқарорликни сақлаб, ўзбек халқининг манфаатларини таъминлаган.

Президент Шавкат Мирзиёев унинг бу хизматларини муносиб қадрлади. Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, биринчи президент хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп ишлар қилинди. Ўзбекистондаги йирик мажмуалар, шаҳарлардаги марказий кўчаларга Ислом Каримов номи берилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинди, Самарқандда мақбара барпо этилди.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Маросимда парламент ва ҳукумат аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари иштирок этди. Тадбир якунлангач, давлат раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.