Чангли об-ҳавода нима қилиш керак?

Чангли об-ҳавода нима қилиш керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чанли об-ҳавода нима қилиш кераклиги борасида кўрсатмалар берди.

Мамлакат ҳудудларида чанг бўрони кўтарилиши кузатилмоқда. Ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик – деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантириши мумкин.

Бундай ҳолатда нима қилиш керак, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу борасида кўрсатмалар берди.

— Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;

— Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;

— Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);

— Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;

— Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;

— Устки кийимларни (костюм, плаш, пальто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;

— Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;

— Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;

— Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;

— Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулоталари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.

— Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:

— Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;

— Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг ютгич ёрдамида тозалаш керак (ковролин, гилам, юмшоқ мебель, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.

— Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;

— Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;

— Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.

Нафас йўли сурункали касалликлари бор фуқароларга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликни тавсия қилинади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.