Фарғонада 21 ёшли қизни олиб қочмоқчи бўлган йигит бу ишига изоҳ берди — видео

Фарғонада 21 ёшли қизни олиб қочмоқчи бўлган йигит бу ишига изоҳ берди — видео

Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан иш қўзғатилган.

Аввалроқ, Фарғонада бир йигит кўчада қизни мажбурлаб, машинада олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида хабар бергандик. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 11 сентябрда шаҳардаги «Туягу» МФЙда содир бўлгани содир бўлгани аниқланди. Тасвирда кўринган қизни олиб қочишга уринган йигит Марғилон шаҳрида 2002 йилда туғилган фуқаро экани аниқланди. Қиз ва йигит олдиндан таниш бўлган.

«Ўқишга кетаётганимда кўриб қолдим. Йўлда гаплашиб кетаётиб, уришиб кетдик. Кейин, гаплашиб оламиз деб машинага чиқармоқчи бўлдим. Қилган ишимдан пушаймонман. Бошқа бу хатони қилмайман», — дейди йигит.

Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.