Самарқандда талабларга жавоб бермайдиган деярли 5 тонна гўшт аниқланди

Самарқандда талабларга жавоб бермайдиган деярли 5 тонна гўшт аниқланди

Товуқ гўштларини ортиб, олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатиб қолинди.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» постида Isuzu юк машинаси тўхтатилиб, текширилган.

Текширув давомида транспортнинг юк бўлимида ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 4900 кг гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Самарқандда талабларга жавоб бермайдиган деярли 5 тонна гўшт аниқланди
Гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилигини текшириш учун Булунғур тумани ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат марказига экспертизадан ўтказиш учун юборилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.