ОТБ Ўзбекистон энергетика тизимини яхшилаш учун $200 млн қарз бермоқда

ОТБ Ўзбекистон энергетика тизимини яхшилаш учун $200 млн қарз бермоқда

Шу билан бирга банк $250 минг техник ёрдам гранти тақдим этмоқда.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонга энергия самарадорлиги ва электр энергияси хизматлари ишончлилигини ошириш учун энергия тақсимлаш тизимини модернизация қилиш ва рақамлаштиришга ёрдам беришга қаратилган 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарзни маъқуллади. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “Тақсимлаш тармоғини рақамли трансформация қилиш ва барқарорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида республика ҳудудларидаги 26 та тақсимловчи подстанциялар рақамли подстанцияларга, жумладан, диспетчер назорати ва маълумотларни йиғиш (SCADA) тизимига модернизация қилинади. Рақамли ҳимоя релеси ва иқлимга чидамли лойиҳа подстанцияларнинг табиий офатлар ва экстремал об-ҳаво ҳодисалар пайтида ишлаш ишончлилиги ва чидамлилигини оширади, шунингдек, минтақавий электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олади.

Ўзбекистонда энергияга бўлган талаб 2019 йилдаги 67 тераватт-соатдан 2030 йилда 120,8 тераватт-соатгача ошиши кутилмоқда. Ҳукумат 2030 йилга қадар мавжуд 12,9 ГВт қувватга қўшимча равишда 17 гигаватт (ГВт) миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш салоҳиятини қуришни, жумладан, 8 ГВт қувватга эга қайта тикланадиган энергия лойиҳаларини амалга оширишни режалаштирмоқда.

ОТБ лойиҳаси, шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ HET давлат тақсимлаш компаниясининг молиявий бошқарув салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, HET'да гендер тамойилларини жорий этишни институциялаштиришни қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, HET ва Тошкент давлат техника университети ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида талаба қизларни ўқитиш орқали аёллар ва қизларнинг энергетика соҳасида иштирокини рағбатлантириш мақсадида, 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги техник ёрдам гранти тақдим этилади.

Франция тараққиёт агентлиги (FTA) қисман ОТБ томонидан бошқариладиган 70 миллион евро (тахминан 75 миллион АҚШ доллари) миқдорида қўшма молиялаштиришни тақдим этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.