Мазкур станцияларнинг қуввати 6 минг 457 мегаваттга тенг бўлиб, энг олис қишлоқларига ҳам электр таъминоти етиб боришини таъминлашга хизмат қилади.
Ушбу битимларга асосан, 2027 йил якунига қадар Ўзбекистонда умумий қуввати 6 минг 457 мегаваттга тенг бўлган 10 та замонавий иссиқлик электр станцияси ишга туширилади.
Хусусан:
– 2023 йил якунига қадар Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри ва Боёвут тумани ҳудудларида умумий қуввати 1 минг 500 мегаватт;
2025 йилда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қуввати 450 мегаватт;
– 2026 йилда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қуввати 1 минг 573 мегаватт;
– 2026 йил якунига қадар Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида қуввати 1 минг 560 мегаватт бўлган янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилади.
Ўзбекистонда энергия нархи бозор нархидан бир неча баробар арзонлигини ҳисобга олсак, йирик энергетика лойиҳаларининг зарарини яна давлат кафолатлари остидаги субсидиялар орқали ёпишга тўғри келади. Бу эса аҳволни баттар ёмонлаштиради, келгуси лойиҳаларни тўхтатиб қўяди.
Шу сабабли энергетика тизими бозор қоидалари асосида ишламаса, ҳар қандай лойиҳа кўзланган самарани бермайди. Иқтисодиёт ривожланиши секинлашади. Шунинг учун энергетикада тарифларни қайта кўриб чиқиш масаласига, нархларни эркинлаштиришга ва бозорга яқинлаштиришга бугуноқ киришилиши керак.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.