Тадбир рақамли савдо экотизимининг барча иштирокчиларини — ишлаб чиқарувчилар, онлайн сотувчилар, маркетплейслар, логистика компаниялари, ИТ-ишлаб чиқувчилар ва рақамли агентликларни бирлаштиришни мақсад қилган. Форум ва кўргазма доирасида қатнашчилар электрон савдо соҳасидаги энг сўнгги тенденциялар билан танишишлари, онлайн сотув учун янги ечимларни кўришлари, муваффақиятли бизнес масштаблаштириш моделларини ўрганишлари ва ишлаб чиқарувчи компаниялар билан тўгридан-тўгри алоқалар ўрнатишлари мумкин бўлади.
Форумнинг марказий мавзуси — White Label (оқ ёрлиқ) моделига багишланади. Бу — ишлаб чиқарувчи маҳсулотни брендсиз чиқаради ва сотувчи уни ўз номи билан бозорга чиқарадиган ҳамкорлик формати. Бу ёндашув янги тадбиркорлар учун маҳсулот яратишга катта сармоя киритмасдан бозорга чиқиш имконини берса, ишлаб чиқарувчилар учун эса маҳсулотни янги каналлар орқали сотиш имкониятини яратади.
White Label формати айниқса кичик ва оʼрта бизнеснинг жадал оʼсиши шароитида жуда долзарб ҳисобланади — у бозорга тез чиқиш ва гʼояларни кам харажат билан синаб коʼриш имконини беради. Форум иштирокчилари амалдаги кейслар билан танишиш, ишлаб чиқарувчилар билан бевосита мулоқот қилиш ва ҳамкорлик боʼйича таклифлар олиш имкониятига эга бўладилар.
Форум доирасидаги муҳим воқеалардан бири — Ўзбекистон сотувчилари уюшмаси томонидан ташкил этиладиган амалий воркшопдир. Унинг мақсади — иштирокчиларга “гоядан илк сотувгача бўлган ёлни” тўгридан-тўгри кўргазма жараёнида босиб ўтиш имконини беришдир.
Vorkshopda sellerlar қуйидагиларни амалга оширишлари мумкин бўлади:
Бу каби амалиётлар маҳаллий ресурслар ва замонавий онлайн воситалар ёрдамида бизнесни қандай масштаблаштириш мумкинлигини яққол намоён этади.
Тадбирни самарали ташкил этиш учун қуйидаги инфратузилмалар яратилган:
Форум, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудларида онлайн тадбиркорлик, маҳаллий ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган туркум тадбирлар силсиласига старт беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.