“Тошшаҳартранс” биносида ёнғин содир бўлди — видео

“Тошшаҳартранс” биносида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинга тез-тиббий ёрдам ва 4 та ёнғин қутқарув экипажлари етиб келди.

Бугун, 21 сентябрь куни соат 14:00 ларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг маъмурий биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ёнғин тахминан 40 дақиқа давом этган. Ҳодиса жойига тез-тиббий ёрдам ва 4 та ёнғин қутқарув экипажлари етиб келишди. Айни вақтда ёнғин бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар сони ва зарар миқдори ҳозирча номаълум.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.