Фуқаро иккинчи марта мазкур ҳуқубузарликни қилгани учун унинг «ЗИЛ»и мусодара қилинмоқда.
Суриштирув ишлари натижасида, Тошкент тумани «Қорасарой» МФЙ Истиқолол кўчасида яшовчи фуқаро А.Т. «ЗИЛ» русумли юк автотранспортида қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга тўкканлиги аниқланди.
Таъкидлаш керакки, А.Т. аввал ҳам шундай ҳуқуқбузарлик содир этган ва унга МЖтКнинг 91-1-моддаси билан 1,65 млн сўм жарима қўлланилган эди. Орадан 8 кун ўтиб эса мазкур ҳуқуқбузарлик фуқаро томонидан такроран содир этилди.
Маълумот учун, МЖтКнинг 91-1-моддасида ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарлик қуроли мусодара қилиниши белгилаб қўйилган.
Шунга асосан, айни дамда А.Т.нинг транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилиб, мусодара қилиниши юзасидан ҳужжатлар тўпланиб, судга даъво аризаси киритилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.