Кўприк таъмирланаётганлиги сабаб автобус ва юк машиналарининг ҳаракати чекланган.
Шу муносабат билан, мазкур кўчалар орқали ҳаракатланувчи автобус йўналишларининг ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:
— 67, 76, 94-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидаги Яккасой ТИИБ бекатида қисқартирилади;
— 11, 40, 45-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор 7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, Темирйўлчилар, Ҳ.Алиев, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади;
— 61, 106-сонли автобус йўналишлари ҳаракати Аэропорт 2 бекатида қисқартирилади;
— 47, 77-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бобур кўчасидан Нукус, А.Қаҳҳор, А.Қаҳҳор 7, Кичик Бешёғоч, Кичик ҳалқа йўли, Сарикўл, С.Банокатий, Локомотив, Қумариқ кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйлаб вақтинчалик ўзгартирилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ўзгаришлар қачонгача давом этиши маълум қилинмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.