“Даракчи” газетасининг журналисти вафот этди

“Даракчи” газетасининг журналисти вафот этди

“Даракчи плюс”нинг журналисти Сурия Магдеева касалликдан сўнг 42 ёшида оламдан ўтди.

“Даракчи” газетасининг русча нашри — “Даракчи плюс”нинг фаол журналисти Сурия Магдеева оламдан ўтди. Бу ҳақда таҳририят хабар бермоқда.

«Марҳумани бутун республика, айниқса, Наманган вилояти истеъдодли журналист сифатида яхши биларди. У ҳеч ҳам чарчамайдиган, серҳаракат, республикадаги барча тадбирларда фаол, жамоада барчага меҳрибон ва ақлли инсон эди», — дейилади хабарда.

Сурия Магдеева 1980 йил 14 декабрда туғилган. Наманган давлат университетини тамомлаган. Марҳума пойтахтга келишидан олдин «Наманган ҳақиқати»да ишлаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.