Виола вон Крамон керакли чоралар тезроқ кўрилмаса, Ўзбекистоннинг 35 миллиондан ортиқ аҳолисини экологик ҳалокат кутаётганини айтди.
Унинг айтишича, Ўзбекистон ўзининг ёш ва меҳнаткаш аҳолиси, табиий ресурслари ва бой тарихи билан Марказий Осиёда муваффақият тарихига айланиши учун ҳамма нарсага эга. Бироқ, унинг аҳолиси қийналмоқда, ер ва ресурслари эрозияга учрамоқда.
Хитой ва Россия каби автократик қўшнилари мамлакатни ўзларининг шахсий ўйин майдончаларига айлантириб олган. Европа Иттифоқи Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига кўз юмиб, у билан савдони оширишга қарор қила олмайди. Албатта, пахта далаларида меҳнат шароити яхшиланмоқда, болалар меҳнати тақиқланди. Аммо ҳали олдинда узоқ йўл бор.
"Сув ресурслари нотўғри бошқарилмоқда, шаҳарлар заҳарли чангга ботган ва мамлакат қисман чўлга айланмоқда. Агар бу жараёнлар тўхтатилмаса, Ўзбекистоннинг 35 миллиондан ортиқ аҳолисини экологик ҳалокат кутмоқда. Евроиттифоқнинг навбатдаги кенгайиши Ўзбекистонни Иттифоққа анча яқинлаштиради. Унинг халқи Хитой ва Россияга муқобил демократияга лойиқдир. Европа Иттифоқи Марказий Осиёга яқинроқ бўлиши керак. Шунда одамлар ҳаётини яхшилаш ва Ўзбекистоннинг ноёб экотизимини ҳимоя қилиш учун кўпроқ иш қила олади”, — дейди Виола вон Крамон.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.