414 нафар фуқарода заҳарланиш қайд этилди. 3 киши вафот этди.
Қайд этилишича, заҳарланиш ҳолатларининг – 21 таси (53,8 фоизи) ботулизм, 1 таси МТТ (2,5 фоизи 13 таси (23,0 фоизи) овқаттоксикинфекцияси ва 1 таси (2,5 фоизи кимёвий заҳарланишларга тўғри келади.
21 та ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида юзага келган «Ботулизм» касаллигининг 3 таси Жиззах, 6 таси Самарқанд ва 6 таси Фарғона вилоятларига тўғри келади.
Қайд этилган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг келиб чиқиши сабаблари таҳлил этилганда:
— умумий овқатланиш объектлари, нодавлат таълим муассасалари ошхоналари санитария қоида ва меъёрлари талабларига мос келмаган ҳолда фаолият юритаётганлиги;
— ошхоналарнинг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган ва мавжудлари эса маънан эскирган ёки носоз ҳолатда эканлиги;
— таом тайёрлаш учун сифати ва хавфсизлиги кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши;
— умумий овқатланиш объектлари ошпазларининг кўпчилиги соҳа бўйича ўқимаганлиги, уларнинг таом тайёрлаш технологияларини, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, ташиш ва реализация қилиш қоидаларини билмаслиги аниқланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.