Туркиянинг авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича қатновларни йўлга қўймоқда

Туркиянинг авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича қатновларни йўлга қўймоқда

Парвозлар ҳафтасига уч марта мунтазам равишда амалга оширилади.

Туркиянинг Sunexpress авиакомпанияси Измир – Самарқанд – Измир йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳарлар ўртасида парвозлар 2023 йилнинг 12 ноябрида бошланиши режалаштирилган. Парвозлар ҳафтасига уч марта — душанба, пайшанба ва шанба кунлари мунтазам равишда Boeing 737 типидаги самолётларда амалга оширилади.

Sunexpress авиакомпанияси Анталияда (Туркия) жойлашган бўлиб, Туркия ва Европа бўйлаб мунтазам ва чартер асосида йўловчи рейсларини амалга оширади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.