Президент Қашқадарёдаги қиймати $8 млндан ортиқ бўлган “Султон стайлз” корхонаси билан танишди

Президент Қашқадарёдаги қиймати $8 млндан ортиқ бўлган “Султон стайлз” корхонаси билан танишди

Корхона «Sulton Tex Group» кластерига киради ва йилига 5 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқаради.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан танишиш мақсадида бугун, 24 октябрь куни Қашқадарё вилоятига келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилоятига ташрифда давлат раҳбари дастлаб «Sulton Tex Group» кластерининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Қашқадарёдаги қиймати $8 млндан ортиқ бўлган “Султон стайлз” корхонаси билан танишди
Бу корхона умумий қиймати 8 миллион 200 минг долларлик лойиҳа эвазига ўтган йили ишга тушган. Замонавий технология ва ускуналар самарасида йилига 5 миллион дона тикув-трикотаж маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилган.

Эътиборлиси, кластер «янги маҳсулот — янги давлат» принципи асосида экспортни йўлга қўйган. Бугунги кунда сифатли товарлар Америка Қўшма Штатлари, Канада, Польша, Сингапур, Россия каби мамлакатларга тўлиқ экспорт қилинмоқда. Даромад, иш унумдорлиги ҳам шунга яраша юқори. Кластерда пахта етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ занжирида 3 мингга яқин аҳоли меҳнат қилмоқда.

«Аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиш ислоҳотларимизнинг асоси бўлиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Қашқадарёдаги қиймати $8 млндан ортиқ бўлган “Султон стайлз” корхонаси билан танишди
Шу ерда давлат раҳбарига Шаҳрисабз, Китоб ва Қамаши туманларида туризмни ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди. Қишлоқларда инфратузилмани яхшилаб, сайёҳлик йўналишларига киритиб, аҳоли учун даромад манбаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.