Халқ орасида сохта тренер дея танқидларга учраган бухоролик Ислом Иброҳимов фирибгарликда айбланиб, қидирилмоқда.
“Қуйидаги шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз 102 ёки 1102 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Иброҳимов Ислом Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбланган.
Мазкур моддага кўра, БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Аммо, Subyektiv лойиҳасининг сохта бизнес-тренерлар ҳақидаги сонидан сўнг, Ислом Иброҳимовнинг чиқишлари одамлар орасида кенг танқидларга учради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.