Тошкентликлар шаҳарнинг қайси жойларида ташқи реклама ўрнатиш мумкин эмаслигини ўзлари ҳал қилади

Тошкентликлар шаҳарнинг қайси жойларида ташқи реклама ўрнатиш мумкин эмаслигини ўзлари ҳал қилади

Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан сўровномада қатнашиб, ташқи рекламалардан ҳоли ҳудудни танлашни сўрамоқда.

Пойтахтнинг қайси ҳудудлари ташқи рекламалардан ҳоли бўлиши кераклигини аниқлашда, Тошкент аҳолиси порталдаги ёки “Халқ назорати” иловасидаги сўровномада қатнашиши мумкин. Амалдаги қонунга кўра, маданий мерос объектлари ва давлат идоралари биноларига ташқи рекламани жойлаштирилиши тақиқланади, аммо ушбу рўйхат халқ фикрини инобатга олган ҳолда кенгайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, рақамли ривожланиш департаментининг “Ташқи реклама” лойиҳаси бўлими томонидан порталда ҳамда “Халқ назорати” иловасида Тошкентнинг ташқи рекламадан ҳоли ҳудудларини кенгайтириш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.

Халқ назорати порталида ариза бериш учун “Фойдаланувчи сўровлари” бўлимини танлашингиз керак. “Рекламадан ҳоли ҳудуд” бўлимида фикрингизни қолдира оласиз. Сўров 15 кун давом этади ва 11 ноябрда якунланади. Иштирокчилар ариза тўлдираётганларида манзилни кўрсатишлари, реклама жойлаштирилган жойни фотосуратини илова қилишлари ва нима учун ушбу объектда реклама бўлмаслиги кераклигини айтиб ўтишлари керак бўлади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, давлат ва диний объектлари, моддий маданий мерос объектларидан 50 метр радиусда, шунингдек ушбу тузилмалар ҳудудида ташқи рекламани жойлаштириш тақиқланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.