Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Ракета отишмалари пайтида Исроилдаги ўзбекистонликлар бошпаналарни тарк этмаслик тавсия этилади.

Элчихона Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳозирги пайтда мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз чораларини кўришингизни ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарингизни тарк этмаслик тавсия этилади.

«Заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар муассасаларга ташриф буюрманг. Элчихонага келишни вақтинча тўхтатиб туришни сўраймиз. Илтимос, ўз ҳаётингизни эҳтиёт қилинг», — дейилади хабарда.

Элчихона консуллик бўлими ишонч телефонлари:

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ҳолатларда ва шошилинч хабарлар учун:

972 54 485 1397

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.