Хусусан, ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 559,0 минг сўмни ташкил қилди. Биржада буғдой бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархига нисбатан 4% га ўсди. Биржа савдолари орқали сотилаётган буғдой маҳсулотини ҳудудлар кесимида мутаносиб тақсимланиш шаклланди.
Буғдойни харид қилишда нисбатан етакчилик қилган ҳудудларга Қашқадарё ва Андижон вилоятлари (15% дан), Самарқанд (11%), Наманган (9%), Фарғона ва Сурхондарё (8% дан) вилоятлари кирди.
Республикамизнинг бошқа ҳудудларининг улушлари эса 2-7% диапазонда сақланмоқда. Буғдой бўйича очиқ биржа савдолари бозор тамойиллари асосида давом эттирилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.