Гуруҳ аъзоларидан бири Телеграмм мессенжерида «Чойхона» ва «Иймонлашайлик» номли Телеграм гуруҳларини яратиб, унга дўстлари ва қариндошларини қўшган. Ушбу гуруҳлар орқали у тақиқланган материалларни тарқатишни бошлаган, янги тарафдорларини тақиқланган ташкилот сафига қўшилишга таклиф қилган.
Ушбу жиноий гуруҳ фаолиятига ҳозирда Польшада «Маҳмуд Абдулмўмин» тахаллуси билан яширинган “Ҳизб ут-Таҳрир”нинг ғоявий раҳбарларидан бири раҳбарлик қилган. Айнан у Ўзбекистон ва хориждаги кўплаб юртдошларимизнинг радикаллашувига сабабчи ҳисобланади.
Ички ишлар вазирлигига кўра, бу тахаллус остида халқаро қидирувда бўлган 42 ёшли Қирғизистон фуқароси Махмуджон Хайдаров яшириниб юрибди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.