Онанинг видеомурожаатини блогер ва журналист Никита Макаренко чоп қилган.
«Мен, Лукаш Елена Ивановна, автоҳалокатда вафот этган 23 ёшли йигитнинг онасиман. 2021 йил 25 август куни Темур Малик кўчасидаги вилоят ЙҲХХБ қаршисидаги пиёдалар ўтиш жойида “Нексия 3” ҳайдовчиси Султонов Бахтиёр ўғлим Лукаш Владимирни машинаси билан уриб ўлдирди. 2021 йил 26 август куни Тошкент шаҳар ИИББ жиноий иш қўзғатди, аммо терговчи кузатув камераларидан учта видео бўлса ҳам, суд бўлмайди, деб айтди. Видеода ҳайдовчининг пиёдалар ўтиш жойи белгиси олдида секинлашмагани ва уриб кетганидан кейин яна 49,8 метр масофани босиб ўтгани аниқ акс этган”, деди аёл.
Унинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлганидан кейин ҳайдовчи тез ёрдам машинасини эмас, балки жиноят изларини яширишга ёрдам берадиган таниш ИИБ ходимларини чақирган.
»Уларнинг машинаси видеода кўринади. Улар жиноий ишни кўриб чиқишга жалб этилмаган. Воқеа содир бўлганидан 15 дақиқа ўтгач, ҳайдовчи ўғлимнинг жасадини машинасига юклаган ва ўлимни қайд этиш учун эски ТошМИга йўл олган", дея қўшимча қилди у.
Марҳумнинг онаси терговчилар ҳайдовчини оқлаш учун жиноят таркиби йўқлиги сабабли ишни тўрт марта бекор қилишганини таъкидлаган.
"Шаҳар прокуратураси терговчиларнинг қарорларини тўрт марта бекор қилди. Охирги бекор қилиш 2022 йил 19 октябрда эди, аммо терговчи бешинчи марта ҳам бекор қилишини айтди. Иш материаллари кузатув камералари видеолари билан бир хил эмас. Иш ҳайдовчини оқлаш учун сохталаштирилган. Суд бўлгани йўқ. Қотил озодликда юрибди”, деди у.
Ушбу воқеага ИИВ раҳбарияти эътибор бериб, айбдорлар жазога тортилишига умид қиламиз.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.