Фарғонада гуруҳ бўлиб зўрлаган эркаклар 7 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинди

Фарғонада гуруҳ бўлиб зўрлаган эркаклар 7 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинди

Фарғона вилоятти Бешариқ туманида аёлни уриб, уни зўрлаб ва жараённи видеога олган тўрт нафар махлуқлар 7 йилдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда вилояти суди маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, ушбу воқеа 2023 йил 21 март куни содир бўлган. Тўрт нафар эркак аёлни мажбуран дала шийпонига олиб боришган. У ерда аёл калтакланган ва зўрланган, жараённи эса зўравонлар видеога суратга олишган. Агарда аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига арз қилса, видеони ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилинган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисмининг «б» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган зўрлаш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш шаклида эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бугун суд ушбу иш бўйича қарор чиқарган. Гуруҳ раҳбари тўққиз йилга, унинг яна икки шериги саккиз йилга, тўртинчи жиноятчи эса 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.