Ўзбекистонлик собиқ тезкор ходим Россияда гиёҳванд моддалар савдоси учун қўлга тушган

Ўзбекистонлик собиқ тезкор ходим Россияда гиёҳванд моддалар савдоси учун қўлга тушган

Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари гиёҳванд моддлар савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишган. Маҳаллий ОАВ берган маълумотига кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистонда иқтисодий ишлар бўйича терговчи бўлиб ишлаган ва товламачилик учун бўшатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.

Эркак гиёҳванд моддаларни бозорлардан бирида сотиб юрган. У бошқа бир шахсга 4.5 грамм модда сотаётган пайтида қўлга олинган.

Шуниси қизиқки, ушланган шахс узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда тезкор ходим бўлиб ишлаган ва иқтисодий жиноятларни фош қилган. Бироқ, 2005 йилда уни товламачилик учун ички ишлардан бўшатишган.

Шундан сўнг, собиқ “опер” бошқа давлатга кўчишга қарор қилган. Норасмий маълумотларга қараганда, Россиянинг бир вилоятида унинг тадбиркорлиги мавжуд бўлиб, ундан мўмай даромад келиб турган. Энди эса у узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинади. Эркакка нисбатан гиёҳванд моддаларни сотиб олиш, сақлаш ва сотиш учун жиноий иш қўзғатилган.

У ҳибсга олинган, тергов давом этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.