Мусобақада 41 та давлатдан 650 нафар шахматчилар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Умида Омонова қизлар ўртасида U18 тоифасида блиц йўналишида 1-ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпиони унвонига сазовор бўлди. Ҳамюртимиз 9 ўйинда 8,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, яна бир қатор шахматчилар совринли ўринларни эгаллади. Даврон Шарипов (U18) 2-ўринни эгаллаган бўлса, Маликахон Жумаева (G12) ва Ҳуснорахон Ҳуснитдинова (G08) 3-ўрин соҳибига айланди.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.