“Менинг биринчи уйим” ипотека дастури, оилавий тадбиркорлик дастурлари учун 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратиш, туристик кластерлар ва логистика марказларини ташкил этиш каби таклифлар билдирилган.
Шундай қилиб, оилавий тадбиркорлик дастурларига жорий йилда қўшимча 200 миллиард сўм, келаси йилда эса яна 850 миллиард сўм йўналтирилади. Мазкур тармоқ ривожланмаган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон вилоятлари учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредитлари кафолати миқдори 75 фоизгача оширилиб, 2025 йилгача солиқ имтиёзлари тақдим этилади.
Шунингдек, сессияда Тошкент вилоятида 1022 та маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмаси ўрганилганда, 840 та маҳаллада ички йўллар, 579 тасида ичимлик ва оқова сув тармоғи, 589 тасида электр ва газ таъминоти, 396 тасида мактаб, боғча ва поликлиникани таъмирлаш кераклиги аниқланган.
Давлат раҳбари мазкур масалалар аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, ёш авлодни тарбиялашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Сессияда ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Нурафшон шаҳрида университет очиш, кўп тармоқли тиббиёт пункти қуриш, таълим муассасаларини таъмирлаш бўйича вазифалар белгиланди.
Шунингдек, Президент вилоятнинг ҳар бир фуқаросига янги бинода уй-жой олиш учун бир марталик имтиёзли ипотека кредити олиш имкониятини берувчи “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини жорий этишни таклиф қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.