«Ўқувчи электр токи уришидан ҳалок бўлгани муносабати билан Мирзо- Улуғбек туманидаги 99-мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ҳибсга олинган», дея тасдиқлади мухбиримизга Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
Ҳуқуқбузар инсон ўлимига олиб келган мансабга совуққонлик билан қараш моддаси бўйича айбланмоқда.
Фожиа 27 ноябрда юз берган, ўшанда Мирзо Улуғбек туманидаги 99-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси мактаб спорт майдончасидан югуриб чиқиб, ҳушидан кетган. Тез ёрдам машинаси ўсмирни касалхонага олиб борган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаганлар.
Расмийларнинг дастлабки берган маълумотларига кўра, ушбу ҳудудда электр узатиш линиялари бузилмаган. Шунингдек, мактаб стадионида ва унинг атрофида авария кабеллари ва электр токи уриши мумкин бўлган бошқа манбалар топилмаган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.