Оғир атлетика бўйича чемпионимиз муносиб тақдирланди

Оғир атлетика бўйича чемпионимиз муносиб тақдирланди

Қашқадарё вилояти ҳокимлигида спортчиларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Aзимов иштирок этиб, оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Турсуной Жабборовани алоҳида эътироф этди ва спортчимизга тантанали равишда хонадон калитини топширди.

Ўз навбатида бундай эътироф бўлажак халқаро мусобақалар олдидан спортчимизни янада руҳлантириб, уни янги ғалабалар сари ундаши табиий.

Эслатиб ўтамиз, Турсуной Жабборова сўнгги йилларда кўплаб нуфузли халқаро мусобақаларда, жумладан 2021 йил Тошкентда ва 2022 йил Колумбияда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида, шунингдек, жорий йил Беларусда ўтказилган МДҲ ўйинларида олтин медални қўлга киритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.