Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади

Тошкентда 5 та интеллектуал камера автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади


Тошкент шаҳрининг баъзи кўчаларида интеллектуал камералар автобус йўлакларига тўхтаган автомобилларга жарима ёзишни бошлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, октябрь—ноябрь ойларида Ички ишлар вазирлиги “Хавфсиз шаҳар” маркази, Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Идоралараро тезкор штаби ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда, Тошкент шаҳридаги тирбандлик юқори бўлган кўчалар, автобуслар ҳаракати учун ажратилган махсус “А” йўлакларга тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини аниқловчи интеллектуал видеокузатув камераларидан 30 таси объектларда ўрнатилган.

Ҳозирда мазкур 30 та интеллектуал видеокузатув камераларининг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларига ўрнатилганларидан 5 таси тўлиқ ишга туширилди.

2023 йил 24 декабрь куни мазкур кўчаларда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузган 175 та транспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан, белгиланган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128/6-моддасига асосан, БҲМнинг икки баробари — 680 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.