Кадрларда қўриқхона ҳудудида озиқ-овқат излаб юрган жигарранг айиқлар тасвирланган.
Тян-Шан қўнғир айиғи ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.
У республика фаунасининг ноёб турларидан бири. Мутахассислар тили билан айтганда, табиатан камёб, яъни мозаик тарқалган кенжа тур саналади.
“Ҳисор” давлат қўриқхонаси ҳудудидаги аниқланган айиқлар сони ҳозирда 150 бошдан ортиқ ва қўриқхонанинг деярли барча ҳудудларида учрайди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.