Теннис. Надаль Томпсонга ютқазиб, Брисбендаги турнирнинг ярим финалига чиқа олмади

Теннис. Надаль Томпсонга ютқазиб, Брисбендаги турнирнинг ярим финалига чиқа олмади

Испаниялик Рафаэль Надаль Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилаётган Профессионал теннисчилар уюшмаси (ATP) турнирида ярим финалга чиқа олмади.

«Катта Дубулға»нинг 22 карра ғолиби чорак финалда мезбон Жордан Томпсонга 5:7, 7:6 (8:6), 6:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйин 3 соат 26 дақиқа давом этди.

37 ёшли Надаль яқинда жиддий жароҳатини даволаб, кортга қайтди. Испаниялик теннисчи ATP рейтингида 672-ўринни эгаллаб турибди. 29 ёшли Томпсон 55-ўринда.

Австралияликнинг навбатдаги рақиби болгариялик Григор Димитров бўлади.

Турнирнинг соврин жамғармаси 660 минг долларни ташкил қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.