Френсис Нганну Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилади

Френсис Нганну Энтони Жошуага қарши рингга кўтарилади

Энтони Жошуа Френсис Нганнуга қарши рингга кўтарилади.

Бу маълумотни журналист Ariel Хелвани Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси Турки Ал аш-Шайхга таяниб, тасдиқлади.

Жанг санаси январь ойида Лондонда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида тасдиқланади. Жанг 10 раундга мўлжалланиши ва 9 март куни Ар-Риёдда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Френсис Нганну профессионал боксдаги дебютида Тайсон Фьюрига қарши жанг қилиб, очколари ҳисобига мағлуб бўлганди.

Энтони Жошуа эса сўнгги жангида Отто Валлиннни нокаутга учратганди.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.