Australian Open. Нигина Абдураимова саралаш босқичини муваффақиятли бошлади

Australian Open. Нигина Абдураимова саралаш босқичини муваффақиятли бошлади

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Абдураимова Австралия очиқ чемпионатининг («Australian Open») саралаш босқичини муваффақиятли бошлади.

Ҳамюртимиз дастлабки даврада Токио — 2020 Олимпиадаси совриндори, бразилиялик Лаура Пигосси устидан ғалаба қозонди. Уч сет давом этган ўйин Нигинанинг 7:5, 5:7 ва 6:0 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланди.

Энди Абдураимова эртага Тошкент вақти билан соат 04:00 да чехиялик Доминика Шалковага қарши кортга чиқади. Маълумот учун, айни пайтда юртдошимиз жаҳон тасниф жадвалида 212, Шалкова эса 218-ўринни банд этиб турибди.

Манба: olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.