Макгрегорнинг Саудиядаги турнирда иштирок этиш ёки этмаслиги маълум бўлди

Макгрегорнинг Саудиядаги турнирда иштирок этиш ёки этмаслиги маълум бўлди

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор Aр-Риёддаги (Саудия Aрабистони) турнирда қатнашмайди. Бу ҳақда UFC бош директори Дана Уайт матбуот анжуманида маълум қилди.

Саудия Aрабистонида аралаш яккакурашлар бўйича UFC турнири жорий йилнинг 3-март куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ яқинда бу тадбир март ойига кўчирилиши маълум бўлди.

Aввалроқ UFC раҳбари Дана Уайт Конор Макгрегорнинг 2024-йилда октагонга қайтишини тасдиқлаган эди.

Шу билан бирга, Уайт рақиби ва жанг санасини айтмади. Охирги марта ирландиялик октагонга 2021 йилнинг ёзида кирган, ўшанда у америкалик Дастин Порьега қарши жангда оёғини синдириб ютқазганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.