Португалия: Диёра Келдиёрова ва Дилшод Баратов Гран-при турнирининг чемпионлиги учун курашади!

Португалия: Диёра Келдиёрова ва Дилшод Баратов Гран-при турнирининг чемпионлиги учун курашади!

— 52 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган дзюдочимиз Диёра Келдиёрава Португалия Гран-присининг кумуш медалини нақд қилиб, финал баҳсига ё’лланмани қўлга киритди.

Таъкидлаш керак, бунга қадар Келдиёрова саралаш баҳсида Шрадха Чопаде (Ҳиндистон), нимчорак финалда Aнника Верфел (Германия) каби рақибларини мағлуб этди. Чорак финалда Ерин Жунг (КХДР), ярим финалда эса Глафира Борисова (ИЖФ) устидан ишончли ғалабага эришган спортчимиз олтин медал учун курашиш имконига эга бўлди. Энди финалда ҳамюртимизга Европа чемпионати совриндори венгриялик Рика Пупп рақиблик қилади.

— 60 кг вазн тоифасининг эркаклар баҳсида курашаётган дзюдочимиз Дилшод Баратов эса финалда Панамерика чемпионати совриндори бразилиялик Мишел Aвгусто билан кураш олиб боради. Спортчимиз бунга қадар саралашда Эмерсон Силва (Португалия), нимчорак финалда Лопез Барросо (Испания), чорак финалда Ве Юнг Янг (Хитой Тайпейи), ярим финалда Туран Баймаров (Озарбайжон) каби катта тажрибага эга бўлган номдор спортчиларни доғда қолдирди.

Шунингдек, терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Сита Қадамбоева турнирни кучли бешликда якунлади. Бу билан у ўз ҳисобига 252 очкони ёзиб қўйди.

Ма’лумот учун, турнирнинг финал баҳси Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади!

Манба: judouz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.